Фан-техника | 17:25 / 24.05.2016
4550
1 дақиқада ўқилади

Android-қурилмалар ўз эгаларини паролсиз танишни бошлайди

Google компанияси 2016 йилнинг охирига келиб ишлаб чиқарувчиларига Android-иловаларга паролсиз киришни таъминлайдиган Project Abacus технологиясини тақдим қилади. Бу ҳақида Android Authority хабар берди.

Гаджетга киритилган сенсорлар ёрдамида алгоритм ҳар бир фойдаланувчи учун қурилма эгасини аниқловчи Trust Score кўрсаткичини белгилайди. Овоз интонациялари, юз кўриниши, матнни териш тезлиги, жойлашув, шунингдек, энг яқиндаги Bluetooth-узатгичлари ва Wi-Fi топиш нуқталари - буларнинг барчаси инобатга олинади.

Ўйинга ўхшаган оддий иловалар ҳақиқатга унча яқин бўлмаган кўрсаткичларда ҳам ишга тушиши мумкин, бироқ муҳим сервислар (масалан, банк сервислари) максимал даражадаги Trust Score кўрсаткичини талаб қилади. 

Project Abacus технологиясининг илк синовлари 2015 йилда ўқув муассасаларида ўтказилди, 2016 йилнинг июнида эса йирик молиявий ташкилотларда ҳам синашни бошлашади.