Хусусий яхта — нафақат ҳашаматли кема, балки дабдабали ҳаёт тарзи ҳамдир. Бундай кемани фақатгина молиявий томондан етишмовчилиги йўқ, бадавлат инсонлар сотиб олиши мумкин. Яхталар буюртма асосида қурилади. Эътиборингизга сўнгги йиллар ичида қурилган энг катта ва ҳашаматли яхталарни ҳавола этамиз.
Ал-Салама

Узунлиги: 139 метр
У Саудия қироллик оиласига мансуб ер юзидаги энг катта ва дабдабали яхта хисобланади.
Ocean Victory

Узунлиги: 140 метр
Яхта ҳақидаги маълумотлар сир сақланаб, кенг оммага ошкор этилмаган. Ocean Victory еттита палуба, олтита сузиш бассейнлари ва катерлар учун гаражга эгалиги тахмин қилинади.
Yas

Узунлиги: 141 метр
Яхта Yas 2011 йилда Abu Dhabi MAR холдинги тасарруфида қурилган. Кемани қуриш учун ҳолланд ҳарбий кемасининг эритмасидан қолган пўлат ишлатилган. Яхта эгаси ўз номини сир сақлашни маъқул кўради.
El Horriya

Узунлиги: 146 метр
Кема 1865 йилда усмоний губернатор учун қурилган. У 119 йил давомида дунёдаги энг катта яхта сифатида эътироф этилган. Бироқ кейинроқ пайдо бўлган замонавий яхталар ундан бу мақомни олиб қўйишган.
Шаҳзода Абдулазиз

Узунлиги: 147 метр
Саудия қироллик оиласига мансуб яна бир яхта 1984 йилда қурилган бўлиб, ҳозирда унинг қиймати 184 миллион долларни ташкил этади. Ички интерьер "Титаник"нинг олий табақа вакиллари учун қурилган салон эскизига асосланган.












