Жаҳон | 08:28 / 30.05.2016
9585
1 дақиқада ўқилади

Савченко фаррош бўлишга тайёрлигини билдирди

Украиналик учувчи Надежда Савченко президент бўлиш билан бир бир қаторда, фаррош бўлишга ҳам тайёрлигини айтди, деб хабар бермоқда УНН.

"Бундан ташқари, мен президент, баландда ишловчи монтажчи бўлишга тайёрман. Мен фаррош бўлишга, фойдам тегадиган исталган касбда ишлашга тайёрман", деб айтди Савченко.

Савченконинг таъкидлашича, у ҳанузгача Украина армияси зобити ҳисобланади ва агар унинг бу соҳада нафи тегса, унда унинг амбициялари бундан юқорироқ бўлмайди.

"Мен шунчаки президент бўлиш учун президент бўлмоқчимасман. Украина учун бўлса, мен президент бўламан. Бироқ ўзим учун бўлса, бу менга керак эмас", деб таъкидлаб ўтди Савченко. 

Аввалроқ Савченко зарур бўлса, президент бўлишга тайёрлигини айтганди.