Жамият | 11:04 / 31.05.2016
5200
2 дақиқада ўқилади

Арилар электр майдонга сезгир чиқиб қолишди

Британиялик биологлар ариларнинг электр майдонга сезгир эканлигини аниқлашди. Шу мавзуга бағишланган тадқиқот Proceedings of the National Academy of Sciences журналида батафсил ёритилган. 

Электрорецепция (электр майдонга нисбатан сезувчанлик) кўплаб умуртқали ҳайвонларда кузатилади. Уларга балиқлар, амфибиялар ва сут эмизувчиларнинг баъзи турлари киради. Ҳозирга қадар олимлар умуртқали жонзотларда электроэпиляцияни кузатишмаган эди, энди эса қовоғариларда бу ҳолат кузатилди. 

Олимлар қовоғариларнинг қуруқ ҳаводаги заиф электр майдонларни сезувчанликка синовдан ўтказишди. Ўткир учли электр зарядли манбадан фойдаланиб, биологлар қовоғарининг туклари мўйловларига қараганда майдонга нисбатан сезувчанлиги фаолроқ эканлигини аниқлашди. Хусусан, қовоғари туклари интенсивроқ ҳаракатланмоқда. 

Электр майдонга сезувчанлик натижасида тукларнинг ҳаракатга келиши ҳашорот нейрон фаоллигининг ўзгариши билан боғлиқ бўлиб чиқди. Мўйловларда эса бундай ҳолат кузатилмади. Олимларнинг фикрича, бу механосенсор тукларнинг енгиллиги ва қаттиқлиги билан изоҳланади. 

Турли ҳашоратларнинг туклар тузилиши ҳамда уларнинг асаб тизими билан ўзаро боғлиқлиги ўхшаш бўлади. Бу бошқа шу каби ҳашоратлар ҳам электр майдонга нисбатан сезувчан бўлиши мумкин, деган гапдир.