Жаҳон | 13:28 / 31.05.2016
6889
1 дақиқада ўқилади

Туск: Европага "парчаланиш хавфи" соя солмоқда

Европа кенгаши раҳбари Дональд Туск, ЕИ фуқароларини қамраб олган "евро-скептицизм ёки евро-пессимизм" кайфиятлари борасида ўз хавотирларини изҳор қилди

"Европа бўйлаб, парчаланиш руҳи кезиб юрибди ва федерация ғояси бунга муносиб энг яхши жавоб эмас", —деган Туск Европа халқ партияси етакчи сиёсатчиларининг Люксембург учрашувида.

Тускнинг сўзларига кўра, сиёсатчилар "тўлиқ ва бирданига амалга ошадиган интеграция ғоялари билан чалғиб, Европанинг оддий фуқаролари евро-энтузиазмни унчалик ҳам хуш кўрмаслигини тушунишмаган".

Шу муносабат билан, Европа кенгаши раиси "ушбу масала бўйича очиқ ва адолатли мунозараларни бошлаш"ни таклиф этган.