Жамият | 18:01 / 31.05.2016
4555
1 дақиқада ўқилади
Жиззахлик оғуфуруш ушланди
Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Арнасой туманида яшовчи, 46 ёшли аёл бир килограмм 105 грамм «марихуана» гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида ушланган. У холислар иштирокида текширилганида чўнтагидан 105 грамм «марихуана» гиёҳвандлик моддаси топилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.