Фан-техника | 11:14 / 01.06.2016
4199
1 дақиқада ўқилади

Қаҳва дамлаб уйғотувчи соат ўйлаб топилди

Лондонлик дизайнер Жош Ренуф кофе-машина бириктирилган соат ишлаб чиқарди. 

Mashable берган маълумотларга кўра, Barisieur деб номланган мўжиза-машина соат қўнғироғи жиринглаши билан иссиқ хушбўй қаҳва дамлаб беради. Бунинг учун соат соҳиби уйқу олдидан унга қаҳва, сув, сут, шакар ва бошқа истаган масаллиғини киритиши кифоя қилади. 

Barisieur юқори сифатли хомашёдан ясалади: қурилма сув идиши, қаҳва дамлаш учун воронка, шунингдек қалин шиша чашкадан иборат.  

Дизайнернинг сўзларига кўра, қурилмани эрталабки функцияларига тайёрлаш жараёни одамларга ширин уйқуга кетишга туртки беради. Машинага қаҳва ва бошқа масаллиқларни солиб тайёрлаётган киши эрталаб севимли ичимлигининг хушбўй ҳидидан уйғониши ҳақида ўйлайди. 

Бундай қурилма нархи 336 доллар атрофида баҳоланмоқда.