Жамият | 10:51 / 03.06.2016
7414
1 дақиқада ўқилади

Принснинг ўлими сабаби аниқланди

Америкалик қўшиқчи Принс опиоид препаратни тасодифий ошириб юбориши натижасида вафот этган. Бу ҳақда CNN канали судмедэкспертларнинг маълумотига таяниб хабар берган.

Мутахассисларнинг аниқлашларича, артистнинг ўлимига фентанил сабаб бўлган.

Шифокорлар бу дорини саратон касалликларини даволашда тавсия қилишади, бироқ препарат ноқонуний ишлаб чиқарилган бўлиши ҳам мумкинлигини таъкидлашди. Уни АҚШдаги дозани ошириб юбориш натижасидаги ўлимларнинг сабабларидан бири деб аташади. 

Берилган маълумотда фентанилнинг қандай ҳолатда қабул қилинганига ойдинлик киритилмаган - дорини шифокор тавсия қилганми ёки у ноқонуний ишлаб чиқарилганми - буниси ҳозирча номаълум.

Токсикологик тест натижалари бўйича тўлиқ ҳисобот ошкор этилмайди. 

Шуниси эътиборга моликки, TMZ нашри Принснинг ўлими тўғрисидаги гувоҳномани чоп этган, унга кўра, артистнинг ўлими қайд этилган расмий сана - 21 апрель, соат 10:07.