Испания термаси Европа чемпиони сифатида қўшни Франция томон ўз титулини сақлаб қолиш учун йўл олади.

Тажриба

Майли, букмекерлар Евро чемпионлигини Франция ёки Германия олади, деб фол очаверсин, лекин Испанияда мусобақанинг асосий фаворитларидан муҳимроқ бўлган жиҳат мавжуд. Бу ҳам бўлса, унинг жуда катта тажриба мактабига эгалигидир.

«Қизил фурия» XXI асрнинг энг муваффақиятли жамоасилиги ҳеч кимга сир эмас. Улар сўнги олти йил давомида икки марта Европада ва бир бор жаҳонда тенгсиз бўлишган. Испанлар айни пайт қитъа чемпионлиги титулини ҳимоя қилиш учун ёниб турибдилар. 

Бундан тўрт йил олдинги “Киев жанги”дан сўнг Боске жамоасида бироз ўзгаришлар бўлди. «Селесьон»ларнинг ўша пайтдаги олтин авлодидан адашмасак, ўн киши ҳозирги таркибга киритилган. Францияга йўлига етолмаган иккита таниқли футболчилар бор: Пуйол ва Хави. Бири - фаолиятини тамомлаган бўлса, иккинчиси бутсасига мих ахтариб юрибди. Бироқ, Касильяс, Рамос, Пике, Иньеста, Бускетс ва Педролар ҳали ҳам сафда. 

Испания нуфузли футбол форумида “энг қари” жамоалардан бири сифатида қатнашади. Евро-2012 ва ЖЧ-2014 билан солиштирадиган бўлсак таркибнинг ўртача ёши бир ярим йилга ошган (28,1 ёш). Лекин, уларни “фаҳрийлар жамоаси” деганлар адашишади. Жамоада 30дан ўтган иккита ўйинчи бор: Касильяс ва Адурица. Қолганлар эса энг гуллаган ёшдалар.

Ўзига бўлган ишонч

Испан футболи янги юз йилликда нафақат терма жамоалар, балки клублар борасида ҳам ҳаммадан олдинда. 2006 йилдан буён Примера вакиллари чемпионлар Лигасида совринини олти марта(“Барселона”-4, “Реал”-2) ва Европа лигасида етти марта ғалаба қозонган. Кўриб турганингиздек, испанларда ғолиблик руҳияти барча термаларникидан устунроқ. 

Ғурур 

Пиренея оролида ҳали ҳам икки йил олдин Бразилияда бўлган аянчли ҳолатни ҳеч ким таҳлил қила олмаяпти. Жаҳон чемпионати гуруҳ баҳсидан сўнг улар томон ёғилган турли ҳақоратларнинг чеки йўқ, эди. Мутахассис ва ишқибозлар нега ундай бўлганлиги ҳақидаги жумбоқни охирига ета олмай, гаранг. Баъзиларни фикрича, жамоа лидерлари ўз клубларида ҳаддан ташқари кўп ўйин ўтказгани учун силласи қуриган, ёки ўзига ортиқча ишониб, рақибни менсимаслик испанларни мағлубият кўчасига етаклаган. Энди дель Боске шогирдлари Францияда Ватан олдида ўзларини оқлаш учун ғурурини ишга солиб, бор кучи билан ҳаракат қилишлари аниқ.