Берлускони касалхонага тушиб қолди
Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлускони Миландаги касалхоналардан бирига жойлаштирилди.
Reuters агентлиги хабарига кўра, бунга 79 ёшли сиёсатчининг юрагидаги муаммо сабаб бўлди. Унинг авҳоли ҳозирда барқарорлашгани айтилмоқда.
У бир неча кун давомида шифохонада қолиши айтилмоқда.
Берлускони 1994-1995, 2001-2006 ва 2008-2011 йилларда Италия бош вазири лавозимларида ишлаган.
У Италия ҳукумати тепасида туриш бўйича фақат Бенито Муссолини ва Жованни Жолиттидан камроқ натижа кўрсатган. Берлускони айни вақтда мухолифатдаги "Олға, Италия" партияси раҳбари ҳисобланади.
Бундан ташқари, у Италиянинг энг бадавлат кишиларидан бири саналади. У суғурта компаниялари, банклар ҳамда медиа соҳасидаги компанияларда катта активларга эга. "Милан" хўжайининг бойлиги 2011 йили Forbes журнали томонидан 7,8 миллиард долларга баҳоланган.