"Новза" масжиди имом-хатиби хатми Қуръон учун АҚШга юборилди
Ҳар йили Рамазон ойидаги диний маросимларни ўтказиб бериш мақсадида Ўзбекистонга турли мамлакатлардан мурожаатлар келиб тушади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабарига кўра, ана шундай мурожаатлар асосида жорий йилда Тошкент шаҳридаги "Новза" масжиди имом-хатиби Жалолиддин қори Ҳамроқулов АҚШга юборилди.
Дин ишлари бўйича қўмита ходими Миродил қори Ҳайдаров эса Россияга жўнаб кетган.
"Ўтган йилларда ҳам ўзбекистонлик қорилар АҚШ, Россия, Украина каби мамлакатларда бўлиб, хатми Қуръон ва Рамазон ойидаги диний маросимларни ўтказишда ёрдам кўрсатишган эди", дейилади хабарда.
Рамазон ойи арафасидан Ўзбекистондадаги 2039та масжидларда таровеҳ, 800дан ортиқ масжидларда хатми-Қуръон ўтказилиши бошланди.
Маълумот учун, мустақилликдан илгари Ўзбекистонда 89та масжид фаолият юритган бўлса, истиқлол йилларда масжидлар сони 2039тага етган.