Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испанияда Telegram ёрдамида референдум ўтказилмоқда
Валенсиядаги Куарт-де-Поблет муниципалитети саккизта кўчани қайта номлашга доир референдум ташкиллаштирди.
Аҳоли Telegram мессенжери ёрдамида ўз овозини қолдириши мумкин. Бу ҳақида Куарт-де-Поблетнинг расмий сайтида маълум қилинган.
Муниципалитет маъмурияти шунингдек махсус мобил терминаллар ва шахсий сайти орқали овоз тўплашни ҳам йўлга қўйди.
Telegram орқали овоз бериш учун Куарт-де-Поблет аҳолиси @QuartVotaBOT ботига аъзо бўлиши лозим. Шундан сўнг фойдаланувчилар туғилган санаси, миллий идентификация картаси ёки солиқ рақами ёрдамида авторизациядан ўтишлари керак бўлади.
Референдум 6 июндан 11 июнга қадар давом этади.
Levante газетасининг хабар беришича, овоз беришнинг биринчи кунида 79 нафар киши Telegram мессенжеридан фойдаланган.