Жаҳон | 08:30 / 09.06.2016
7964
1 дақиқада ўқилади
Оттава марказида ер ўпирилди
Канада пойтахти Оттава марказида йирик ер ўпирилиши содир бўлди. Мамлакат парламентидан деярли бир неча юз метр узоқликда, Ридо кўчаси ўртасида катта ўра ҳосил бўлди. Оқибатда сув қувури ёрилиб, ўра бир онда сув билан тўла бошлади. Кўплаб гувоҳлар кўз ўнгида ўра катталашишни бошлаб, ён-атрофдаги автомобилларни ўз домига торта бошлаган.
Яқин орадаги уйлар аҳолиси ва дўконларга ташриф буюрганлар зудлик билан эвакуация қилинганлар.
Полиция маълумотларига кўра, ҳеч ким жабрланмаган. Ер ўпирилган кўчада бир неча ой давомида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлган, шунинг учун унда автомобиллар кўп бўлмаган, деб хабар бермоқда Ottawa Citizen нашри.
Ҳозир ҳудуд ўраб олинган. Яқин орадаги бинолар сув ва электр таъминотисиз қолмоқда.