Руслан Шарипов ҳақида онаси ва ҳамкасблари...
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Руслан Шариповнинг интернетда тарқалган суратлари ва муҳокамалар ҳали ҳамон тингани йўқ. Ўғлининг айни кунда муҳокамалар ичида қолиб кетгани, суратларидаги кўринишини унинг онаси қандай изоҳлайди? Биз Руслан Шариповнинг онаси Лола опа билан боғланиб, унинг бу борадаги фикрлари билан қизиқдик. Ўзининг айтишига қараганда Лола опанинг тоби йўқ (Эҳтимол шу гап сўзлар қаттиқ таъсир қилган бўлса керак)...
Аммо шундай бўлса-да саволларимизга жавоб бериб, айни дамда ўғлининг ҳаётида оғир синовли кунлар ўтаётгани, хотини билан ажрашгани, уйини сотиб, ижарага уй олиб тургани, ижара вақти тугагач, онасининг уйига келиб у билан яшаётанини маълум қилди.
Лола опа биз билан бўлган суҳбатини узоқ давом эттира олмади. Биз ҳам унинг тоби йўқлиги боис, ортиқча саволлар беришни эп кўрмадик.

Аммо хонанданинг онаси бу ҳақда куни кеча “Даракчи.уз” сайтига интервью берганини айтди. Мазкур нашрда чиққан интервьюда Лола опа ўғлининг ҳозирги ҳаёт тарзини шундай ифодалаган:
— Оилавий сабаблар ҳам бўлди... Лекин барбир инсон тақдири учун ўзи масъул бўлиши керак, шу сабабдан ҳаммасига барибир ўзи айбдор деб ўйлайман. Руслан турмуш ўртоғини жуда қаттиқ севарди, ҳозир ҳам севади... Унинг яхши яшаши учун ҳамма шароитларни яратиб берди. Қўша-қўша машиналар, уй юмушларини бажарадиган хизматчилардан тортиб, болаларига қарайдиган энагагача ёллади. Ҳаётини турмуш шароитини доим яхшилашга ҳаракат қилиб юрарди. Тўқликка шўхлик бўлдими, хотини Русланга бошқасини севиб қолганини ва унга турмушга чиқишини айтди. Назаримда, Русланда ҳаётга бўлган жуда катта қизиқиш ва иштиёқ ўша онда сўнди.
— Унинг атрофидаги дўстлари у билан бирга бўлишмадими, уни қайтаришга урунишмадими?
— Эстрада оламида ҳеч ким бир-бирига чиндан дўст эмас назаримда, бу ерда ҳаммаси пулга боғлиқ. Бугун юлдузлик даражасига етган қанчасини ўз вақтида шу даражага етишига сабабчи бўлган, аммо уларнинг баъзилари унинг тушкунлик ҳолатидан фойдаланган вазиятлари ҳам бўлди.
Суратларга назар солгач...
— Ҳа, бугун у мана шундай инсонга айланган.
— Ушбу суратлар бутун халқ ва санъат аҳлини ларзага солди. Отаси қандай инсон бўлган?












