Жаҳон | 16:22 / 11.06.2016
4220
1 дақиқада ўқилади

Solar Impulse 2 самолёти Нью-Йоркка қўнди

Қуёш батареяларидан оладиган қувват ёрдамида парвоз қиладиган Solar Impulse 2 самолёти ўзининг дунё бўйлаб саёҳати доирасида Пенсильвания штатидан учиб ўтиб, Нью-Йоркка муваффақиятли қўнди, 

Самолет Озодлик ҳайкали устидан айланиб, Жон Кеннеди аэропортига қўнган. Бу Solar Impulse 2 нинг Атлантика океани устидан парвозга отланишидан аввал, АҚШда амалга оширган сўнгги қўнишидир.

Solar Impulse 2 2014 йил 2 апрелида расман намойиш қилинган эди. Унинг оғирлиги 2,3 тонна бўлиб, қаноти 72 метрни ташкил этади. Ҳаво лайнерига 17,2 минг дона қуёш батареялари ўрнатилган. Унинг максимал тезлиги соатига 140 километрни ташкил этади.