Жаҳон | 06:36 / 13.06.2016
7249
1 дақиқада ўқилади

Байрут марказида портлаш содир этилди

Байрут марказида портлаш содир этилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Ҳуқуқ-тартибот муассасаларидаги манбанинг дастлабки маълумотларига кўра, Ливан пойтахтининг марказий қисмида автомобиль портлаган.

Ҳалок бўлганлар ҳақида айни вақтда маълумот берилмаган.

Кейинроқ ички ишлар вазирлиги бомба банк биноси девори ёнида сумкада қолдирилгани маълум қилинган.