Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлусконининг юрак соҳасидаги жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланди. Бу ҳақида Reuters агентлиги маълум қилди.
"Жарроҳлик амалиёти якунланди. Ҳаммаси яхши", - дейилади "Италия, олға!" партияси манбасининг агентликка берган маълумотида.
79 ёшли Италия собиқ бош вазири 7 июнь куни юрак соҳасидаги муаммолар туфайли шифохонага ётқизилганди. У операциядан аввал ўзини хотиржам ҳис қилаётгани ва барча умиди Худодан эканлигини маълум қилганди.







