Спорт | 14:21 / 15.06.2016
4150
1 дақиқада ўқилади
УЕФА: «Блаттернинг баёноти бемаънилик»
УЕФА матбуот хизмати ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттернинг Европадаги турнирларга қуръа ташлаш маросимларининг сохталаштирилиши ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди.
«Блаттернинг еврокубоклар учун қуръа ташлаш маросимларида сохталаштиришга гувоҳ бўлгани ҳақидаги гапларида тутуриқ йўқ.Бу баёнотлар бемаъниликдир», – дейилган УЕФА томонидан.
Бундан олдинроқ Блаттер Аргентинанинг La Nacion порталига берган интервьюсида Европада ўтказилган мусобақалардан бирида қуръа ташлаш ноҳалол ўтказилганига гувоҳ бўлганини тан олган эди. У маросимлардан бирида шарларнинг бир қисми махсус қиздирилгани, бир қисми эса совутилганига гувоҳ бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, Блаттер 6 йил муддатга футболдан четлатилган.
Манба: Tribuna.Uz