LG X-серияли смартфонларнинг янги моделларини тақдим қилди
X Power ва X Style смартфонлари премиал функцияларни ҳамёнбоп нархда таклиф қилмоқда.
LG Electronics (LG) компанияси G-серияли ва LGV10 флагман қурилмаларига хос хусусиятларни ўзида жамлаган иккита янги Х-серияли смартфонини тақдим этди. LGX power ва X style, X cam ва X view билан биргаликда премиал функцияларга эга ўртача нарх сегментидаги LG моделлари қаторини тўлдиради. Янги смартфонларнинг сотуви шу ойнинг охирида бутун дунё бўйлаб турли мамлакатларда йўлга қўйилади.
Х-сериядаги ҳар бир янги қурилма муайян талабларга ёки фойдаланувчиларнинг қизқиқишига жавоб берувчи ўзига хос хусусиятга эга, масалан, батареянинг оширилган қуввати ёки ажойиб дизайн.
Бежирим корпусли X power энига атиги 7.9 мм бўлиб, аккумуляторнинг давомли ишлаши зарур бўлган фойдаланувчиларга мўлжалланган. 4,100мА/ч’ли батарея билан таъминланган смартфон бир марта қувват олгандан кейин узоқ ишлайди. Тез қувватланувчи технологияли X power бошқа смартфонлардан икки баробар тезроқ қувват олади.
X style - эгилган линиялари ва жуда юпқа – 6,9 мм корпусга эга бежирим дизайни билан ажралиб туради, смартфон қўлда олиб юриш учун қулай, у сизнинг замонавий образингизни тўлдириб туради. LG Xstyle “Автосъёмка” режимини қўллайди: смартфоннинг фронтал камераси юз соҳасини топганидан сўнг автоматик тарзда ишга тушади. Ушбу режим ёрдамида селфи қилиш анча қулай ва осон, суратлар эса янада табиий чиқади.