Жаҳон | 18:19 / 21.06.2016
14010
2 дақиқада ўқилади

Хитойда "аждарҳосифат" қазилма топилди

Экспертлар интернет тармоқларида кенг тарқалган Хитойнинг жануби-ғарбидаги Юньнан провинциясида яқинда топилган қазилманинг боа эканлиги ҳақидаги шов-шувли хабарни инкор қилишди. Улар "аждарҳо топилмаси"нинг 250 миллион йиллик тарихга эга кенг кўламли дарахт эканлигини маълум қилишди. 

130 сантиметр узунликка ва 17 сантиметр диаметрга эга қазилма Юньнандаги Цинхай дарёси яқинида топилган. Маҳаллий халқ қазилмани боаларга мансуб деб ўйлаб, ҳатто Хитой афсоналарида келтирилган  аждарҳо деган фикрлар ҳам бўлди.

Қазилма топилган тунда ўғирлаб кетилган. Унинг қолган қисмлари маҳаллий маданият органлари томонидан хавфсиз жойга кўчирилди.

Археологларнинг таъкидлашича, бу Перм даврининг (298,9 - 252.17 миллион йил аввалги геологик давр) охирларига мансуб кенг кўламли дарахт қазилмаси. 

Кенг кўламли дарахтлар Тош-кўмир ва Пермь даврида гуллаб-яшнаган (250-350 миллион йил аввал) ва улар ҳаттоки 50 метр баландликкача ўсиши мумкин бўлган, дейди Юньнань университети профессори Фэн Чжо.