Ўзбекистон | 10:15 / 22.06.2016
8189
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов ШҲТ давлатлари вакиллари билан учрашув ўтказди

2016 йилнинг 21 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг мажлисида иштирок этаётган Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистоннинг мухтор вакиллари билан учрашди.

Учрашув давомида 23 июнда Тошкент шаҳрида ўз ишини бошлайдиган ШҲТ Саммитига тайёргарлик билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Вазир ўз нутқида 2015 йилнинг июнь ойидан буён Ўзбекистоннинг ШҲТда раислиги давридаги конструктив ва самарали фаолиятлари учун миллий координаторларга ва мажлиснинг барча иштирокчиларига миннатдорчилик билдирар экан ташкилот ва унинг барча институтлари фаолиятида Миллий координаторлар кенгашининг муҳим рол ўйнашини таъкидлади.