Жамият | 15:04 / 22.06.2016
4056
1 дақиқада ўқилади
Қатар фонди Balmain модалар уйини сотиб олмоқда
Қатарнинг Mayhoola for Investments фонди Франциянинг Balmain модалар уйини харид қилмоқда. Бу ҳақида Financial Times хабар қилди.
Келишув шартлари ҳозрча ошкор этилмаяпти, лекин савдонинг бориши билан аввалдан таниш бўлган экспертлар компанияни 500 миллион долларга баҳолашди.
Манбага кўра, Mayhoola фонди Anya Hindmarch сумкаларини ишлаб чиқарувчи компания улушига тахминан 27 миллион фунт стерлинг сарфлаган.
Balmain брендига 1945 йилда француз дизайнери Пьер Бальмен томонидан асос солинган. 1995 йилда компанияни Ален Ивлен сотиб олган.