Жаҳон | 16:34 / 23.06.2016
5225
2 дақиқада ўқилади

Хитой ТИВ: Пекин бирлашган Европа тарафдори

Хитой ҳар доим Европа қитъасида интеграция жараёни тарафдори бўлиб келган ҳамда кучли ва бирлашган Европани кўришни хоҳлайди, деб баёнот берган ХХР ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньин, Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқишига оид референдумга расмий Пекин муносабатини билдирар экан. 

"Биз, референдумнинг боришини диққат билан кузатамиз. Биз Британия халқи танловини ҳурмат қиламиз. Аммо, Хитой томони доимо Европадаги интеграция жараёнини маъқуллаган ва халқаро майдонда муҳим ўринга эга бўлган, бирлашган, кучли, барқарор Европани кўришни истаган", — деган Хуа Чуньин.

23 июнь куни Буюк Британияда мамлакатнинг ЕИ таркибидан чиқишига ойдинлик киритувчи умумхалқ референдуми бўлиб ўтмоқда. Мамлакат фуқаролари, ўз давлатларининг келаси ўн йилликлардаги ривожланиш йўналишини танлаб олишлари керак ҳамда: "Бирлашган Қироллик Европа Иттифоқининг аъзоси бўлиб қолиши керакми ёки Европа Иттифоқидан чиқиши керакми?" деган саволга ойдинлик киритиб олишлари лозим.