Уинстон Черчиллнинг Daimler’и 390 минг долларга баҳоланди
1939 йилда Буюк Британия бош вазири Уинстон Черчилль буюртмасига асосан тайёрланган Daimler DB18 кабриолети Coys of Kensington аукцион уйи томонидан 2 июлда ким ошди савдосига қўйилади. Бу ҳақда аукцион уйи пресс-релизида маълум қилинган.
Лот 230-260 минг фунтов стерлингга (340390 минг доллар) баҳоланган. Машина DB18 моделининг ягона нусхаси ҳисобланади. Аслида ушбу моделдан 1939 йилда саккиз дона чиқарилган. Бироқ улардан бештаси Ковентрида, немисларнинг авиазарбаси оқибатида йўқ қилинган, қолган иккитаси эса яроқсиз ҳисобланади. Автомобиль овоз кучайтиргич ускуна билан жиҳозланган бўлиб, Черчилл ундан 1944 ва 1949 йилларда сайловолди кампанияси вақтида фойдаланган. Автомобиль ўта диққат билан қайта таъмирланган, юра олади ва унда Буюк Британиянинг давлат рақами бор.
Аукцион Оксфордшир графлигидаги тарихий Бленхейм қасрида кечади. Уинстон Черчилль 1874 йилда айнан шу қасрда дунёга келган.
Маълумот учун: Сэр Уинстон Леонард Спенсер-Черчилль (1874-1965) — британиялик сиёсий арбоб бўлиб, 1940-45 ва 1951-55 йилларда Буюк Британия бош вазири бўлган. 1953 йилда адабиёт йўналишида Нобель мукофоти лауреати.