Жаҳон | 00:43 / 25.06.2016
21435
1 дақиқада ўқилади

Путин Пекинга етиб келди

Россия президенти Владимир Путин Хитой пойтахти – Пекинга расмий сафар билан келди. Путин сафар вақтида бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказади, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.   

Таъкидланишича, Путинни самолёт трапи ёнида Хитой ташқи ишлар вазири Ван И кутиб олган.

Сафар доирасида Путиннинг Хитой раиси Си Цзиньпин, мамлакат бош вазири ва Халқ вакилларининг Умумхитой йиғилиши доимий қўмитасининг раиси билан учрашувлари режалаштирилган.

Шунингдек, 50 дан кўпроқ ҳужжат имзоланишга тайёрланмоқда. 

Аввалроқ Путин Тошкентдаги ШҲТ саммити вақтида Хитой раҳбари билан учрашганди.