Ҳар йили 24 июнда Шотландияда миллий байрам— Мустақиллик куни (Independence Day of Scotland) кенг нишонланади. 1314 йил 24 июнда Баннокберндаги жангда Шотландия қироли Роберт Брюс Англия қироли Эдуард IIнинг армиясини мағлуб этиб, мамлакати мустақиллигини тиклаган эди.
Фикримизча, Шотландия дунёнинг гўзал табиатга эга давлатларидан биридир. Қадимги ёдгорликлар, мафтункор тиниқ сувли кўллар ва ўрмонлар...
Қуйидаги суратларни томоша қилиб, ўзингиз хулоса қилишингиз мумкин:

1. Мелроуз аббатлиги— Шотландиядаги энг қадимги ибодатхоналардан бири. Цистерциан ибодатхонаси 1500-йилларда вайрона айлантирилган

2. Файф вилоятидаги Ист-Ньюк балиқчилик қишлоғидаги бандаргоҳ

3. Скай — Ички Гебридлар архипелагида жойлашган, ўзининг машҳур яшилтусли тепаликлари ва улкан тоғлари билан танилган орол

4. Авлиё Андрей собори вайронасининг тонг вақтида кўриниши

5. Троссакс қўриқхонасида сайр қилиб юрган митти-сигир

6. Данноттар қасри - Шотландиянинг Абердиншир вилоятидаги ўрта асрларга оид вайрона қалъа

7. Қироллик миляси - Эдинбург марказидаги энг машҳур кўча






















