Жамият | 08:40 / 27.06.2016
6239
1 дақиқада ўқилади

АҚШда олти ёшли бола укасини отиб қўйди

Бугун АҚШнинг Нью-Джерси штатида жуда хунук воқеа содир бўлди. Олти ёшли болакай ўзининг тўрт яшар укасини тўппончадан ўтиб қўйди. Бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда. Манбада айтилишича, бола тезда касалхонага олиб борилган, лекин докторлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмаган. Маълум бўлишича, болалар уйда ёлғиз бўлишган ва катта фарзанд укасини онасининг тўппончасидан отиб қўйган.

Полиция болаларнинг онаси Итияна Спруилни қўлга олган. Маҳаллий газеталарнинг бирида таъкидланишича, 22 ёшли Итияна фохишалик сабаб шу ойнинг ўзида тўрт кун қамоқда ўтириб чиққан. У ҳалокат содир бўлишидан ўн кун олдин уйдан чиқиб кетган ва болалар бувиси билан қолган. Полиция воқеа тавсилотларини ўрганмоқда.