Жамият | 08:07 / 27.06.2016
12067
1 дақиқада ўқилади

Рэп ижрочи 50 Cent Кариб денгизидаги давлатда ҳибсга олинди

50 Cent тахаллуси билан машҳур бўлган АҚШлик рэп ижрочи Кертис Жексон 26 июнь куни Кариб денгизининг шарқий қисмидаги Сент-Китс ва Невис Федерациясида ҳибсга олинди. Қўшиқчи у ерда мусиқа фестивалида иштирок этаётган бўлган. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Журналистларнинг маълумотларига кўра, реп ижрочи концерт вақтида сўкингани учун шоудан кейиноқ ўз шериклари билан ҳибсга олинган. Бу давлатда сўкиниш қатъиян тақиқланган.

Маълум қилинишича, қўшиқчи ҳозирда полиция бўлимида ушлаб турилибди, унинг тақдирини суд ҳакамлари ҳал қилади. Аввалги йиллар тажрибасига таяниб айтиш мумкинки, қўшиқчи бу гал ҳам жарима тўлаш билан қутулиб қолади.

Аввалроқ шу давлатда худди шундай қоидабузарлик учун бошқа бир рэп ижрочи DMX ҳам ҳибсга олинганди. Ўшанда қўшиқчи 376 доллар жарима тўлагач, қўйиб юборилган.