Ҳар йили Американинг Forbes журнали энг бой кишилар рўйхатини эълон қилади. Рўйхатдаги алоҳида топ эса ўз меҳнатлари эвазига йирик маблаҳ топаётган спортчиларга бағишланади. Рўйхатдаги номларга эътибор бериб, бу бежизга эмаслигини тушуниб етасиз
Кевин Дюрант

Даромади: 54,1 млн доллар
Спорт тури: баскетбол
Ёши: 26 ёш
Мамлакати: АҚШ
Бизнинг рўйхатимизни НБА етакчиси , ҳужумчи Кевин Дюрант очиб беради. Oklahoma City Thunder жамоаси ва Nike билан ҳамкорлик Дюрантга йилига эллик миллион доллар фойда келтирди.
Леброн Жеймс

Даромади: 64,8 млн доллар
Спорт тури: баскетбол
Ёши: 30 ёш
Мамлакати: АҚШ
НБАнинг асосий юлдузи ўзи ҳамкорлик қилаётган ҳомийларининг реклама роликларига жон деб тушиб беради. Nike, McDonald's, Coca-Cola, Samsung, Beats by Dre каби компаниялар билан ҳамкорлик унга йилига 70 миллион доллар фойда олиб келади.
Рожер Федерер

Даромади: 67 млн доллар
Спорт тури: теннис
Ёши: 33 ёш
Мамлакати: Швейцария
Бошқа швейцарияликлар сингари Федерер ҳам ўз спорт фаолиятини ўта зезгирлик билан давом эттирмоқда. Эътиборли брендлар спортчининг ушбу
Сифатини ҳурмат қилишади ва у билан ҳамкорликка интилишади.
Лионель Месси













