Европа Иттифоқи 10та мамлакатгача қисқариши мумкин
Эстония президентлиги учун номзод, мамлакатнинг собиқ бош вазири Сийм Каллас, яна бир неча давлат ЕИ таркибидан чиқиши мумкинлиги хусусида фикр билдирди, деб хабар қилмоқда ERR.
Унинг сўзларига кўра, ЕИ беқарорлик даврига қадам босмоқда ва бундай вазиятда кескин ўзгаришларни кутиш мумкин.
«Ўзгаришлар бўлади, аммо гап айнан қанақа ўзгаришлар бўлишида. Ўйлашимча, федераллаштириш томон қадам ташланади», — деб қайд этган Каллас.
Унинг таъкидлашича, воқеаларнинг энг ёмон ривожида ЕИ 10та давлатгача қисқариши мумкин. Бошқа давлатларга эса, Европа иқтисодий ҳудудига аъзо бўлиш таклиф этилади.
Аввалроқ, америкалик молиявий магнат Жорж Сорос, Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиш қарори, «амалда Иттифоқнинг парчаланишини англатади», деган фикрни билдирган эди.
Фото:Google image