Жамият | 12:33 / 29.06.2016
12880
1 дақиқада ўқилади

Диққат!!! Бир йигитни соғлом ҳаётга қайтарайлик!

Яқинда Kun.uz таҳририятига ўғлини олиб келган Баратов Мирвали исмли киши эълон бермоқчилигини, меҳр-оқибатли инсонлар ёрдамидан умидвор эканлигини айтди. 
Сиз суратда кўриб турган Одилов Миржалол исмли бу йигит Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Султонравод даҳасида истиқомат қилади. Миржалолнинг ёши 17 да бўлиб, туғма юрак нуқсонидан азият чекади. Ўсмир йигит даволаниш умидида 2011 йилдан буён жуда кўплаб тиббиёт марказларига мурожаат қилди. Афсуски, уринишларнинг натижаси бўлмади. Сабаби, Миржалол бутунлай тузалиб, соғлом ҳаётга қайтиши учун жарроҳлик операцияси Ҳиндистоннинг ривожланган тиббиёт марказларидан бирида ўтказилиши керак экан.  Дарҳақиқат, Миржалол сиз азизларнинг моддий ёрдамингизга муҳтож.  Рамазон ойида эзгу ишга қўл уриб, бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳисса қўшмоқчи бўлган саховатли инсонларнинг борлигига ишонамиз. 

Боғланиш учун телефон рақамлар:

+99894-213-30-64
+99890-137-01-13