"Россия ва Туркия давлат раҳбарларининг суҳбатидан кейин ўзаро муносабатлар тиклана бошланди. Эртадан бошлаб Россия билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатилади. Умид қиламанки, биз РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан икки томонлама алоқаларни ҳам, минтақавий муаммоларни ҳам самимий муҳитда муҳокама қиламиз", - деди у. 1 июль куни Човушўғли Қора денгиз иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ОЧЭС - Организация Черноморского экономического сотрудничества) вазирлар учрашувида иштирок этиш учун Сочига етиб келади ҳамда бу ерда Россия Федерацияси ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашади. 

Човушўғли минтақавий масалалар ҳақида сўз юритар экан, Россия билан Сурия муаммоси тўғрисида мулоқотни давом эттириш ниятида эканлигини билдирди.

Шунингдек, вазир Сурия билан боғлиқ бир қатор масалаларда Туркиянинг фаол иштирокини таъкидлаб ўтди. 

"Биз доимо Россия ва Эрон Сурия инқирозининг ечимини топишда муҳим роль ўйнаши ва албатта бу жараёнга жалб этилиши кераклигини таъкидлаганмиз. Бу позициямиз ўзгармади", - деди Туркия ташқи ишлар вазири.