2016 йил 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалари агентлиги томонидан “2016 йил январь-май ойларида аҳолини хорижда иш билан таъминлаш, уларнинг меҳнати ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш ҳамда бошқа масалалар юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан амалга оширилган ишлар” мавзусида брифинг ўтказилди. Унда Агентлик раҳбари Улуғбек Назаров, ташкилотнинг мутасаддилари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Кириш сўзида ТМММА раҳбари У.Назаров Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигига чорак аср тўлиши қалбларимизга улкан қувонч бахш этишини, республикамизнинг мустақил давлат сифатида жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзосига айланиши, ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини қуриш сари дадил одимлари улкан ижтимоий-тарихий жараён эканини таъкидлади.

Маълумки, мамлакатимизда изчил тарзда давом этаётган ислоҳотларнинг муҳим таркибий қисми фуқароларнинг меҳнат қилишга бўлган конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш ҳисобланади. Мамлакатимизда ушбу долзарб масалага дастурий ёндашув жорий этилган бўлиб, аниқ манзилли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Биламизки, ҳукуматимиз белгилаган дастур бўйича бу йил 992,7 минг нафар иш ўрни ташкил этиш режалаштирилган.

Фуқароларимизнинг конституциявий ҳуқуқи бўлган меҳнат ҳуқуқини рўёбга чиқаришнинг яна бир муҳим йўналиши – ташқи меҳнат миграцияси соҳасидир. Ўзбекистон Ҳукумати қарорларига кўра Ўзбекистон фуқароларини чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳамда чет эллик фуқароларни Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жараёнининг ташкилий-ҳуқуқий таъминотини Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги амалга оширади.

Қонуний асосда меҳнат қилиш чет элда ишловчилар ҳуқуқларини кафолатлашнинг муҳим шартидир.

Юқорида қайд этилган қарор ижроси доирасида амалга оширилаётган меҳнат миграцияси йўналишларидан иккитасини шартли равишда кўрсатиб ўтиш мумкин. Биринчиси — бу агентлик томонидан берилган рухсатнома бўйича хусусий меҳнат шартномаси асосида фуқароларнинг хорижга чиқиши ҳисобланади. Бугун дунёнинг ўттизга яқин мамлакатида фуқароларимиз шу тариқа меҳнат қилмоқдалар. Сўнгги икки йил давомида Чехия, Туркия, Швейцария, Франция, БАА, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларда ишлаш учун шундай рухсатномалар берилган.

Ташқи меҳнат миграциясининг