Спорт | 01:36 / 05.07.2016
5115
1 дақиқада ўқилади
Алекс Фергюсон: «Гиггз мустақил ишга тайёр»
“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсоннинг ишонишича, Райан Гиггз маълум бир сабабларга кўра, клубда қолиши мумкин эди, бироқ у ўзи мустақил ишлашга тайёрланмоқда. Аввалроқ уэльслик 42 ёшли Гиггз мураббийлар штабида Жозе Мауриньо билан ишлашни истамай ва 29 йиллик иш жойини тарк этгани ҳақида хабар берилган эди.
- Айни дамда мураббийлар штабида ўзига ишонган ёрдамчи бўлса керак, бўлмаса Мауриньо Гиггзни қўйиб юбормаган бўлар эди. Ўйлайманки, Райан мустақил ишлашга тайёр, - деди Фергюсон.
Манба: Tribuna.Uz