Фан-техника | 16:00 / 06.07.2016
11843
2 дақиқада ўқилади

OK LIVE иловаси Россия ва бутун дунёда ишга тушди

Фойдаланувчи OK Live хизмати ёрдамида ижтимоий тармоқдаги шахсий профиллар ва гуруҳларга мобил телефон орқали трансляция қилиш имконига эга бўлади. Кўриш давомида фойдаланувчилар шарҳлар қолдирилиши ва “Класс!” қўйиш имкониятига эгалар. Янги трансляциялар тўғрисида фойдаланувчилар янгилик тасмаси ёки хабарнамодан билиб олишади.

Илова Android- ва iOS-мосламалари учун мавжуд. Илованинг Android платформасида ишловчи мосламаларда тўғридан-тўғри олиб берилаётган видеода махсус фильтрлар ишлатиш имконияти пайдо бўлди. Ушбу имконият яқин орада iOS учун ишланган иловада ҳам пайдо бўлади.

OK Live видеотрансляцияларни амалга ошириш учун алоҳида илова. Агар фойдаланувчида ижтимоий тармоқда профиль мавжуд бўлмаса, у мобил рақами орқали рўйхатдан ўтиши мумкин. Бу ҳолатда у автоматик тарзда “Одноклассники”да ўз профилига эга бўлади. Ҳозирча барча трансляциялар очиқ ҳолатда ва алоҳида фойдаланувчилар доирасида эфир яратиш мумкин эмас.

Илова синови 2016-йилнинг апрель ойи охирида бошланди. Июнь ойида эса хизмат Қозоғистон, Арманистон ва Молдова мамлакатларида ишга туширилди.

Мавзуга оид