Бангладешда бомба портлаши натижасида камида беш нафар киши, жумладан, полиция ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, портлаш пойтахт Даккадан 117 км шимоли-шарқда жойлашган Кишорганж шаҳрида бўлган. Қурилма мусулмонларнинг муққаддас Рамазон ойи сўнггида ўқиладиган Ийд ал Фитр намози адо этилаётган пайт ишга туширилган.
Портлашни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмаган.
Фото: ibtimes.co.in








