Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Клинтоннинг почтасини бузиб кирган руминиялик хакер қамоқхона камерасида ўлик ҳолатда топилди
Гуччифер лақаби билан танилган руминиялик хакер Лазар Марчел Лехел қамоқхона камерасида ўлик ҳолатда топилди. Бу ҳақида Christian Times Newspaper хабар берди.
Нашрнинг маълумотига кўра, у ўз жонига қасд қилган.
Манба Федерал қидирув бўлими (ФҚБ) АҚШ президентлигига даъвогар Хиллари Клинтонга қарши жиноий иш қўзғатилмаслигини тавсия қилган пайт Лазар Марчел Лехел ўз жонига қасд қилганлигига эътиборни қаратмоқда.
5 июль куни ФҚБ раҳбари Жеймс Коми “Клинтон бош котиб лавозимида фаолият юритган даврда махфий ҳужжатлар ҳимоясига зид равишда қонунни бузганлигига доир аниқ далиллар топилмаган”ини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, “АҚШнинг душманлари Клинтоннинг шахсий ёзишмаларига эга бўлишган, Гуччифер эса воқеага ойдинлик кирита оладиган ягона инсон”.
Фото: Reuters
Мавзуга оид
21:31 / 10.11.2025
Эквадор қамоқхонасида ўнлаб осилган маҳбуслар топилди
08:57 / 11.08.2025
Украина Россиянинг 2 минг км узоқликдаги ҳудудига зарба берди
08:17 / 16.08.2023
Коми Республикаси собиқ вазири чақирув қоғозини олгач, АҚШдан бошпана сўради
09:08 / 09.09.2022