Истеъмолчилар талаб ва таклифларни инобатга олиб “O’zimizniki” сути ишлаб чиқарилиши ҳамда тайёрланиши жараёнлари билан яқиндан таништириш мақсадида корхона менежери истеъмолчилар билан бирга корхона бўйлаб саёҳат уюштирди.

Насрулло Иноятов (истеъмолчи): - Корхонага ташриф буюришдан аввал тасаввурларимиз бошқача эди, бу ердаги зотдор сигирларнинг парваришланишини, уларнинг озуқа рационини кўриб, ишлаб чиқариш жараёнлар билан яқиндан танишиб, ишчи ходимларга яратилган шароитларни кўриб ҳамда ишлаб чиқариш жараёнлар билан тўлиқ танишиб чиқиб бир нечта савол билан юзланмоқчиман. 

Насрулло Иноятов (истеъмолчи): Нима учун маҳсулот брендингизни “O’zimizniki” деб номлагансиз? 

Бахтиёр Анваров (менежер): Биринчидан, ишлаб чиқараётган маҳсулотимиз шундай номланишига асосий сабаб, ўзимизнинг экин ер майдонимизда асосий хом ашёларни ўзимиз етиштирамиз. Иккинчидан, ўзимизда етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини юқорида ўзингиз гувоҳ бўлган чорва комплексимизда, зотдор сигирларимизни озиқлантириб хом табиий сут етиштирамиз, Учинчидан, чорва комплексимизда жойлашган маҳаллий замонавий сут ишлаб чиқариш технологияларида малакали мутахассисларимиз иштирокида миллий қадоқланган маҳсулот ишлаб чиқарамиз. Фикримизча, юқоридаги мисоллар маҳсулотни “O’zimizniki” деб номлашга асос бўла олади. 

Қобилжон Турсунов (истеъмолчи): Чорва комлексингизда қанча зотдор сигирларингиз бор ва ушбу сигирларни озиқлантириш учун қанча ер майдонига эгасиз, шунингдек ишлаб чиқариш корхонангиз ва бино иншоотларингиз майдони қанча? 

Бахтиёр Анваров (менежер): Бугунги кунга келиб зотдор соғин сигирларимиз сони 1000тага етди, бузоқчалар сони 600дан ортиқ. Экин ер майдонига келадиган бўлсак, сигирларимизни озиқлантириш учун 150 гектар суғориладиган ер майдонларимиз бор, шунингдек ишлаб чиқариш корхонамизнинг умумий майдони 6 гектар, шундан бино иншоотларимиз 10488 кв. метрни ташкил қилади.