Жаҳон | 08:13 / 09.07.2016
6286
2 дақиқада ўқилади

Тайванга кучли тўфон ёпирилди

8 июль эрталабки пайт Тайваннинг шарқий соҳилларига "Непартак" тўфони ёпирилди. Тўфон кўплаб вайронагарчиликлар келтириб чиқарди ва минглаб одамларни ўз уйларини тарк этишга мажбур қилди. Тўфон маҳаллий вақт билан соат 05:50да бошланиб, шамол тезлиги 234 км/соатни ташкил қилган, деб хабар бермоқда The Guardian.

Ёмон об-ҳаво шароити туфайли бир киши ҳалок бўлди, 60 дан кўпроқ одам жароҳат олди. Бундан ташқари, 270 минг уй электр таъминотисиз қолиб кетган.

Тайвань об-ҳаво марказий бюросида тўфон яна бир неча соат давом этиши маълум қилинган ҳамда одамларга кучли жалаларга тайёргарчилик кўриш тавсия қилинган. Об-ҳаво мутахассислари прогнозларига кўра, Тайванга 500 мм ёғингарчилик тушади ва бу кўчкиларга олиб келиши мумкин.

Тўфон, шунингдек, Филиппин ёнидан ўтди, бу ерда ҳукумат одамларга денгиздан иложи борича узоқроқ қолишни тавсия қилган.

Айни вақтда тўфон Хитойнинг қитъа қисми шимолига томон йўналмоқда, у бу ерга 9 июль эрталабки пайт етиб келиши мумкин.