Америкалик дунёга машҳур актёр Том Хэнкс 9 июль санасида 60 ёшни қаршилади. Бўлажак санъаткор бош ошпаз оиласида дунёга келди. Ўшанда болакай вақти келиб Америка киноси рамзига айланишини ҳеч ким айтиб бера олмасди. Йигитнинг актёрлик маҳорати эрта юзага чиқди ва у 1980 йил – 24 ёшида “Сув овози” фильмида бош ролни ижро этди. Актёр Роберт Земекиснинг “Форрест Гамп” фильмидаги бош ролни ижро этди ва шон-шуҳрат остида қолиб кетди. У ана шу картинадаги роли учун фаолиятидаги иккинчи “Оскар”ни қўлга киритди. Том турли фильмлардаги турлича қаҳрамонларни ижро этиб, ўзининг серқирра актёр эканлигини намойиш этди. Ушбу фильмларга “Аппалон 13”, “Жентльменлар ўйини”, “Да Винчи коди” ва яқинда чиққан “Айғоқчилар кўприги” мисол бўла олади.
1. «Форрест Гамп» (1994)

2. Том Хэнкс ва Робин Райт «Форрест Гамп» фильмида (1994)

3. «Филадельфия» (1993)

4. «Аполлон-13» (1995)

5. Том Хэнкс “Энг яхши эркак роли” номинациясида «Филадельфия» картинасидаги ижроси учун «Оскар» мукофотини қабул қилмоқда. 1994 йил

6. Том Хэнкс, астронавт Жеймс Ловелл ва АҚШ президенти Билл Клинтон Оқ уйнинг Овал хонасида, 1995 йил

7. Актёр Том Хэнкс рафиқаси Рита Уилсон билан, 1998 йил















