Light | 17:11 / 11.07.2016
13653
1 дақиқада ўқилади

Олмани нима учун пўстлоғи билан еган маъқул?

Google image

Олма пўстлоғи билан истеъмол қилингандагина фойдали бўлиб, айнан унда мушаклар массасини сақлаб қолишга туртки бўлувчи фойдали моддалар мавжуд экан. Бу ҳақида Сегодня.ua нашри маълум қилган.

Тиббиёт ходимларининг таъкидлашича, олма пўстлоғида урсул кислотаси бўлиб, у қондаги холестерин ва қанд моддасини меъёрига келтиради. Гормонларни ўрганиш билан шуғулланувчи профессор Адамс ана шундай хулосага келди. 

Шифокор 1300дан ортиқ моддаларни синовдан ўтказиб, айнан урсул кислотаси мушак массасини сақлаб қолишга ёрдам беришини аниқлади. 

Адамс бу борада кемирувчилар устида тажриба ўтказди. Тажриба давомида кемирувчилар олма пўсти билан боқилди. Бунинг натижасида уларнинг қонидаги холестерин ва қанд моддаси бошқа сичқонларникига қараганда кам эканлиги аниқланди.

Теглар: шифокорлар, олма, пўстлоқ, тажриба, мушак массаси