Бугун бўлиб ўтадиган Европа чемпионати финали арафасида финал иштирокчилари Португалия ва Франциядаги нашрлар муқовалари ушбу ўйинга бағишланди. Қуйида ушбу нуфузли нашрлар ўйинга қандай ёндашганини кўриб чиқиш мумкин.

Франция

1. L’Equipe: Лордлар куни

2. La Dépêche: Шон-шараф куни

3. Courrier Picard: Барча Франциядан ортда

4. Nord Éclair: Оқшом қаҳрамонларини кутиб олишга тайёрланинг

5. Midi Libre: Олға!

6. Le Maine Libre: Франция тарих яратишга тайёрми?

7. Sud Ouest: Келинг биргаликда байрам қиламиз

8. La Voix du Nord: Барча Франциядан ортда қолади

9. Ouest France: Финал куни, байрам куни!