Жаҳон | 09:18 / 14.07.2016
6382
1 дақиқада ўқилади
Ноқулай об-ҳаво сабаб Минск аэропортида саккиз самолётга зарар етди
Ёмон об-ҳаво сабаб Минск миллий аэропортида умумий ҳисобда саккизта самолёт зарар кўрди. Бу ҳақда аэропорт матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Аниқ маълумотларга кўра, бўронли шамол ва кучли ёмғир оқибатида аэропорт ҳудудидаги бир нечта ҳаво кемасига зиён етди. Бешта ҳаво кемаси енгил, яна учтаси эса жиддий зарар кўрди», — дейилади матбуот хизмати берган хабарда.
Маълум қилинишича, тураргоҳда икки самолёт тўқнашиб кетган. Улардан бири - енгил маторлиси сезиларли зарар кўрган.
Аэропорт вакилининг қўшимча қилишича, воқеа жойида махсус мутахассислар фаолият юритмоқда.
Бундан ташқари, аэропорт ёнида жойлашган автотураргоҳда дарахтларнинг синиши ва турли буюмларнинг учиб келиши оқибатида бир нечта автомашина зарар кўрган.