Жаҳон | 12:33 / 17.07.2016
5128
1 дақиқада ўқилади
Япония шарқида 5 магнитудали зилзила рўй берди
Япония шарқида Тошкент вақти билан тахинан соат 11:00да 5 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақида АҚШ Геология хизмати хабар тарқатган.
Зилзила эпимаркази Токиодан 40 км масофада, 44 км чуқурликда жойлашган. Пойтахт аҳолиси кучли ер тебранишини ҳис қилган.
Ҳозирча зилзила тафсилотлари ҳақида маълумотлар йўқ.
Айни вақтда ҳудудда темир йўлларда тезюрар поездлар қатнови тўхтатилган.