Президент Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни амалий ташриф билан Туркманистонга борди.
Туркманбоши шаҳри аэропортида давлат раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон етакчиси 8 октябрь куни Марказий Осиё ва Озарбойжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида, 9 октябрь куни эса Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг навбатдаги саммитида иштирок этади.
Тадбирлар доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.















