Жаҳон | 11:22 / 18.07.2016
6256
1 дақиқада ўқилади

НАСА халқаро фазо станциясига парвозни амалга оширди

Фото: AP

Falcon 9 ракетаси АҚШнинг Флорида штати Канаверал бурни космодромидан фазога кўтарилди. У, бортида 2 тоннадан ортиқ юк бўлган Dragon фазо кемасини орбитага олиб чиқиши керак. Космик кема 20 июлда Халқаро фазо станциясига етказиши лозим, деб хабар қилмоқдда НАСА агентлиги.

Ракетанинг парвози Тошкент вақти билан 9:45 да амалга оширилиб, 20 июлда Халқаро Фазо станциясига уланади. 

"Кўрсаткичлар жойида, қурилма режа асосида ҳаракатланмоқда. Унинг биринчи бўлими ажралиб бўлди", — дейилади хабарда. Бундан ташқари, Dragon станциядан юкларни олиб 29 июлда ерга қайтади. 

Falcon 9 ракетасининг биринчи босқичи парвоздан сўнг, ракетадан ажралиб, Тошкент вақти билан 9:53 да Канаверал бурнидаги махсус платформага тик силлиқ қўнишни амалга оширган. 

Мавзуга оид