Спорт | 17:26 / 30.07.2016
9195
1 дақиқада ўқилади

Пакьяо Мэйуэзер билан реванш ўтказмоқчи

Филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяо Флойд Мэйуэзер билан реванш жангида қатнашиш учун боксга қайтмоқчи. Бу ҳақда Пакьяонинг мураббийи Фредди Роуч маълум қилган.

«Бу бизни рингга қайтарадиган ягона сабаб. Мэйуэзерга қарши ўйинни яхшилаб томоша қилсангиз, ўша жангда Мэнни кўпроқ зарба йўллаганини кўрасиз. Унинг жисмоний тайёргарли жойида. Ишончим комил, Мэнни Мэйуэзерни янчиб ташлайди»,- дейди Роуч.

Ўтган йилнинг 2 май куни Пакьяо ҳамда Мэйуэзер ўртасидаги жанг ўтказилган ва унда Мэйуэзер очколар ҳисобида ғалаба қозонганди. Пакьяо профессионал фаолиятида 66 жангда қатнашиб, 58 марта ғалаба қозонган. Шулардан 38 тасини нокаут билан. Икки марта дуранг қайд этган ва олти марта мағлуб бўлган.

Мавзуга оид