Иқтисодиёт | 13:20 / 03.08.2016
12741
1 дақиқада ўқилади
Доллар 6-ҳафталик минимум остонасида қолмоқда
Доллар курси 6 ҳафтадирки, жаҳоннинг асосий валюталарига нисбатан энг қуйи даражада сақланиб турибди. Бунга, Федерал захира тизимининг фоиз ставкаларини кўтаришга шошилмаслиги борасидаги эҳтимоллар сабаб бўлмоқда.
Уолл-стритдаги савдолар кўрсаткичи пасайиши билан доллар қадри ҳам туша бошлаган. Қайд этилишича, биржа индекслари иқтисодий маълумотларнинг ишончли бўлмагани ва нефть нархининг пасайиши сабаб энг ёмон натижани кўрсатган.
Гарчи АҚШ аҳолисининг харажатлари кўпайган бўлса-да, бозорлар пул қадрсизланишига оид рақамларнинг пастлигига эътибор қаратишган.