Жаҳон | 12:30 / 04.08.2016
8449
1 дақиқада ўқилади

Лондон мэри Содиқ Хон аҳолини огоҳ бўлишга чақирди

Лондон мэри Содиқ Хон Британия пойтахти марказида амалга оширилган ҳужумдан кейин шаҳар аҳолисини тинчлик сақлашга ва огоҳ бўлишга чақирди. Бу ҳақида РИА “Новости” хабар берди

“Мен Лондон фуқароларини тинчлик сақлашга ва огоҳ бўлишга чақираман. Илтимос, ҳар қандай шубҳа уйғотувчи нарса ҳақида полицияга хабар беринг. Лондон аҳолисининг хавфсизлиги мен учун биринчи ўринда”, - дейди Хон. 

Бугун тунда 19 ёшли йигит Лондон марказидаги Рассел-скверда пичоқ билан одамларга ташланди. Фавқулодда вазият натижасида бир аёл ҳалок бўлди, беш киши жабрланди. Маълумотларга кўра, гумондор полиция томонидан қўлга олинган. 

Мавзуга оид