Ибраҳимович 1,8 млн евролик автомобилларини Париждан Манчестерга олиб ўтмоқда
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович Париждан Манчестерга ўз автомобилларини олиб ўтишга тайёрланмоқда.
The Sun хабарига кўра, 34 ёшли швециялик бу футболчида қизил рангли Ferrari Enzo ва қора рангдаги Porsche 918 Spyder русумли автомобиллар мавжуд. Унинг бу автоуловларининг жами баҳоси 1,8 млн еврони ташкил этади.
Шунингдек, Златан Манчестердан уй топган. Бу уй учун клуб ойига 24 минг евро миқдорида ижара пули тўлайди.
«Златан уйда ҳарбий жанг санъатлари билан шуғулланиши учун машғулот зали бўлишини истади. Унинг талаблари қаторида «ПСЖ»да ўйнаётган маҳали сотиб олган машиналарини олиб келиб бериш ҳам бор эди. Сиз уни шаҳар кўчаларида қизил рангли Ferrari автомобилида кетаётганида осонгина таниб олишингиз мумкин бўлади», – дея клубдаги манбасига асосланган ҳолда хабар берган нашр.
Манба: Tribuna.uz